Опен йўналишида асосий жамоамиз АҚШ устидан ғалаба қозонди. Дастлаб Муҳиддин Мадаминов тўртинчи тахтада тезкор дуранг қайд этган бўлса, Жавоҳир Синдаров қора доналарда рақиби Уэсли Со ютқазиб қўйди. Икки Нодирбек — Абдусатторов ва Ёқуббоев эса Фабиуна Каруана ҳамда Ханс-Нимен Мокни таслим этишга муваффақ бўлишди. Ҳисоб — 2,5 1,5.
Шунингдек, Ўзбекистон 2 жамоаси ҳам Нидерландия устидан ишончли ғалабага эришди — 3,5 0,5.
Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг биринчи жамоаси 16 очко билан якка пешқадамга айланди (шу пайтгача 2-ўринни эгаллаб турган Германия бу турда Ҳиндистонга ютқазди). Иккинчи жамоамиз 15 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.
Учинчи жамоамиз 9-турда Қирғизистонни 2,5 1,5 ҳисобида мағлуб этиб, 9 окчо билан жадвалда 53-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон АҚШ — 2,5 1,5.
Муҳиддин Мадаминов — Левон Арониан — 0,5 0,5
Нодирбек Абдусатторов — Фабиано Каруана — 1 0
Жавоҳир Синдаров — Уэсли Со — 0 1
Нодирбек Ёқуббоев — Ҳанс Нимен Мок — 1 0
Ўзбекистон 2 - Нидерландия 3,5 0,5
Жаҳонгир Ваҳидов — Аниш Гири — 1-0
Абдумалик Абдусалимов — Йорден ван Форест — 0,5 0,5
Муҳаммадзоҳид Суяров — Лоек ван Вели — 1-0
Ортиқ Ниғматов — Эрвин Л'Ами — 1-0

Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.