Осиё ўйинлари — 2026: Ўзбекистон боксчилари икки жангда икки ғалаба қайд этди

Осиё ўйинлари-2026: Ўзбекистон боксчилари икки жангда икки ғалаба қайд этди

Айни пайтда Япониянинг Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари қизғин паллада давом этмоқда. Қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган боксчиларимиз ҳам рингда ўз юришларини бошлаб, кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишмоқда.

Бугунги кун баҳсларида ҳам Нигина Ўктамова ҳамда Абдумалик Халоков ўз жангларини ишончли тарзда ўтказиб, чиройли ғалабаларни қўлга киритишди.

Эртанги кун баҳсларидан ҳам 2 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган.

Жуфтликлар билан танишинг:

— 60 кг: Ситора Турдибекова — Ҳа Тҳи Лин (Вьетнам) 08:30

— 55 кг: Самандар Олимов — Кангпи Бохунтод (Таиланд) 14:15

Баҳслар икки дастурда Тошкент вақти билан 08:00 ва 13:00 да старт олади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.