Шоҳиста Назарова Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Шоҳиста Назарова Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль қўшилди.

Кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси Шоҳиста Назарова — 78 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Ярим финал босқичида Назарова бошқа бир ҳамюртимиз Покизахон Камолиддиновага қарши гиламга чиқди. Ўзбекистон вакиллари ўртасида кечган баҳсда Камолиддинова ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Шу тариқа, Шоҳиста Назарова Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади. Покизахон Камолиддинова эса олтин медаль учун кураш олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.