Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. ХТВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ўқитувчи ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган.
Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулодда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида “ЗООМ” орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинган.
Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди.
Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.