Ноябрь ойида барча номзодлар мусобақа мезбонини аниқлаш бўйича комиссияга ўз лойиҳаларини онлайн тарзда тақдим этади. Шундан сўнг, ХОҚ 2027 йилнинг мартига қадар бу лойиҳаларни амалга ошириш қанчалик реал эканини баҳолаб чиқади ва март ойида ташкилот ижроия қўмитаси “стратегик мулоқот” босқичини бошлайди. Ушбу босқич доирасида комиссия аъзолари таклиф этилаётган ҳудудларга шахсан ташриф буюради ва ижроия қўмитаси учун махсус ҳисобот тайёрлайди.
2028 йилнинг декабрида эса ижроия қўмитаси энг муносиб деб топилган номзодлар рўйхатини шакллантириб, улар билан “мақсадли мулоқот” босқичига старт беради. 2036 йилги Олимпиада ўйинларининг якуний мезбони 2029 йилнинг ўрталарида ўтказиладиган ХОҚ сессиясида ташкилот аъзолари томонидан аниқланади.
Шунингдек, ХОҚ баёнотида қайд этилишича, яна қатор мамлакатларнинг Миллий олимпия қўмиталари 2036 йилдан кейинги мусобақаларни қабул қилиш масаласида ташкилот билан ҳозирдан дастлабки норасмий музокараларни олиб бормоқда.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.