Ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади, шундан 5 фоизга яқини ногиронлар учун мўлжалланган.
Шунингдек, иккита парконма шинаси ва иккита эвакуатор ишлайди.
«Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуйидаги кўчаларда давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.
— Глинка кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та;
— Братислава кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та;
— Миробод кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та;
— Авлиё ота кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та;
— Тарас Шевченко кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та;
— Саид Барака кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та;
— Моштабиб кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та;
— Фидокор кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та;
— Содиқ Азимов кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та;
— Якуб Колас кўчаси йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.
Қайд этилишича, имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланишда ушбу кўчалардаги автомобиль тўхташ жойларидан келиб чиққан ҳолда 5 фоизи айнан имконияти чекланган шахслар учун ажратилади ва уларнинг жойларидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши тақиқланади. Ушбу лойиҳа асосан имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.