Айниқса, ноқонуний қурилмалар ва ҳудуд чегараларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Текширувлар якунларига кўра, бозорлар ва савдо мажмуалари мол-мулкидан фойдаланиш бўйича чоралар белгиланади. Ноқонуний қурилмалар қонунчиликда белгиланган тартибда бузиб ташланиши мумкин.
Шунингдек, айрим активлар очиқ савдоларга чиқарилиши мумкин. Уларни сотиш бўйича қарорлар ваколатли органлар томонидан қабул қилинади.
Айни пайтда хатлов ўтказилиши барча савдо нуқталари автоматик равишда бузилиши ёки барча бозорлар сотувга қўйилишини англатмайди. Ҳозирча мазкур чоралар татбиқ этиладиган объектларнинг аниқ рўйхати эълон қилинмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.