Ҳозирда кредит олиш учун 102 турдаги ҳужжат талаб этилмоқда. Уларнинг 53 таси ахборот тизимларида мавжуд, яна 22 таси эса кредитлаш жараёнига бевосита алоқадор эмас. Президент ортиқча талабларни бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, кредитларни фақат гаров эвазига эмас, балки пул оқимлари ва аниқ буюртмаларни ҳисобга олган ҳолда ажратиш зарурлиги таъкидланди. Аввалроқ Андижон вилоятида ушбу ёндашувни жорий этиш ва 20 та янги молиявий маҳсулот ишлаб чиқиш топширилган эди. Энди бу тизим Қашқадарё вилоятида ҳам самара бериши керак.
Мазкур чоралар маҳаллалардаги ташаббусларни молиялаштиришга кўмаклашиши ва янги иш ўринлари яратилишини тезлаштириши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.