Ўзбекистонда «CanSat 2026» халқаро танловига старт берилди

Ўзбекистонда «CanSat 2026» халқаро танловига старт берилди

Ўзбекистонда V муқобил халқаро ўқув-амалий машғулотлари ва «CanSat» мусобақаси бошланди. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ICESCO, Uzum, Sehriyo ва SkillBox ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан ёш мутахассислар ва талабалар Ташкентга ташриф буюрди.

«CanSat» лойиҳаси ёшлар учун назарий билимларни амалий муҳандислик кўникмаларига айлантириш, космик технологияларни бевосита ўрганиш ва халқаро тажриба алмашиш учун ноёб майдон вазифасини ўтайди. Мусобақа давомида иштирокчилар кичик ҳажмдаги сунъий йўлдош макетларини лойиҳалаш ва синовдан ўтказиш бўйича ўзаро беллашадилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.