Microsoft фаолиятида глобал узилиш кузатилди: Outlook ва Teams фойдаланувчилари муаммолардан шикоят қилмоқда

Microsoft фаолиятида глобал узилиш кузатилди: Outlook ва Teams фойдаланувчилари муаммолардан шикоят қилмоқда

Microsoft сервисларидаги носозлик 12 ноябрь куни бошланган бўлиб, 13 ноябрь куни ҳам давом этди. Узилишлар турли мамлакатлардаги фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди. Носозликлар ҳақида 74 та мамлакат ва ҳудуддан хабарлар келиб тушган.

Фойдаланувчилар Outlook, Teams, OneDrive, Copilot ва Microsoft 365 хизматларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келган. Айримлар электрон хатлар юбора олмаган ва ҳужжатларни очишда муаммоларга дуч келган.

Microsoft техник носозликлар мавжудлигини тасдиқлаб, сервислар фаолиятини тиклаш ишларини бошлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.