«Асосий эътиборимиз рақамли назорат ва очиқликни кучайтиришга қаратилади». Саида Мирзиёева — давлат бюджети ҳақида

«Асосий эътиборимиз рақамли назорат ва очиқликни кучайтиришга қаратилади». Саида Мирзиёева — давлат бюджети ҳақида

Ўзбекистон ҳукумати келгуси йилги бюджет харажатларининг очиқлиги ва шаффофлигига алоҳида эътибор қаратади, дея маълум қилди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жума куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича. Унда 2027 йил учун давлат бюджети параметрлари ва мамлакатнинг иқтисодий ўсишини таъминлашга оид янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

«Асосий эътиборимиз рақамли назорат ва очиқликни кучайтиришга қаратилади. Токи ҳар бир сўм ўз ўрнида ишлатилиб, одамлар бу ўзгаришлар натижасини ўз оиласида, кундалик ҳаётида ҳис қилсин», — дея таъкидлади у.

ПА раҳбари асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолишини қайд этди: «Тадбиркорларга кенг йўл очиб, замонавий саноатни ривожлантирамиз ва янги иш ўринлари яратамиз».

«Асосий эътиборимиз рақамли назорат ва очиқликни кучайтиришга қаратилади». Саида Мирзиёева — давлат бюджети ҳақида
У шундай қўшимча қилди: «Иқтисодиёт қанча кучайса, одамлар фаровонлиги учун ҳам шунча кўп имконият пайдо бўлади: келгуси йилда ҳам бюджетнинг энг катта қисми фарзандларимиз таълими, тиббиёт ва маҳаллалар ободлигига ажратилади».

Аввалроқ Gazeta давлат бюджети лойиҳасида даромадлар 416 трлн сўм, харажатлар эса 464 трлн сўм миқдорида кўзда тутилгани ҳақида ёзганди. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига қарийб 176 трлн сўм йўналтириш режалаштирилмоқда. Лойиҳа ЯИМнинг 7 фоизга ўсиши, шунингдек, инфляциянинг 6 фоизгача пасайиши прогнозидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.