Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторов гуруҳ босқичининг 3-турида польшалик Ян-Кшиштоф Дудага қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди. Ваҳоланки, ҳамюртимиз баҳс давомида катта устунликка эга эди. Аммо рақиб цейтнотга тушганига қарамай, Абдусатторовнинг ноаниқ юришларига қарши аниқ юришларни топа олмади ва ўйинни ғалабагача олиб борди.
4-турда Нодирбек Абдусатторов Дудага қарши қора доналарда ўйнади. Эндшпилда вазият мутлақ дуранг эди. Нодирбек рақибнинг битта хатосидан унумли фойдаланиб, баҳсни ғалабага айлантирди ва реванш олишга муваффақ бўлди.
4-турдан сўнг А гуруҳида Алиризо Фирузжа 8 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Нодирбек эса 4 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Total Chess World Championship Tour 2026 мусобақасининг блиц баҳсларида Нодирбек Абдусатторов 9 та турда 1 та ғалаба, 3 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этиб, 22-ўриндан жой олганди. Тўртта гуруҳ ғолиби чемпионлик учун курашиш имкониятига эга бўлади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.