Янгиҳаёт туманидаги заводда мусодара қилинган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Тадбирда 4 та ҳолатда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд ҳукмига кўра йўқ қилиши белгиланган, қиймати 297,4 млн сўмлик 34,2 минг қути тамаки маҳсулотлари жамоатчилик гувоҳлигида ёқиб юборилди.
Қайд этиш жоизки, 2022 йил 22 ноябр ҳолатига кўра, 314 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 19,2 млрд сўмлик 1 578 346 қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда, ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари 9 фоизга кўпайган. Аниқланган ҳолатларнинг 71 таси бўйича ҳозирда жиноят ишлари қўзғатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.