Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги раҳбари бўлди

Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги раҳбари бўлди

Умид Маҳмудович Мамадаминов Ўзбекистон Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.

2026 йилнинг июнь ойидан буён Умид Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, ундан аввал — 2023 йил август ойидан эса вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

У 1983 йилда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини (бакалавриат), 2015 йилда Орегон технология институтини (АҚШ) тамомлаган.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 2023 йил сентябрь ойида ташкил этилган энергетика бозори регулятори ҳисобланади. Унинг вазифалари қаторига электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини босқичма-босқич яратиш, электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш учун тарифлар ҳамда тўловлар миқдорини тасдиқлаш ва бошқалар киради.

2024 йилдан буён агентлик директори лавозимида Шерзод Ходжаев ишлаб келаётган эди. Июль ойида у энергетика вазири этиб тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.