Отабек Аманов бунга қадар Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Отабек Аманов 1995 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини «Қурилиш буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш» мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1995−2000 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институтида катта илмий ходим сифатида меҳнат қилган.
2002−2005 йилларда «Ўзгеобурнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти инвестиция дастурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2005−2010 йилларда эса «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси Прогнозлаштириш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бош мутахассиси лавозимларида фаолият юритган.
2010−2017 йилларда LUKOIL Uzbekistan Operating Company МЧЖда бош мутахассис, кейинчалик бош директорнинг капитал қурилиш бўйича ўринбосари менежери бўлиб ишлаган. 2017−2019 йилларда «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.
2019 йилдан 2025 йилгача Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлигининг «АЭС қурилиши дирекцияси» давлат унитар корхонаси директори сифатида иш олиб борган.
Аввалроқ Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.