Ижтимоий тармоқларда томлари яшил рангга бўялган кўк автобусларнинг суратлари тарқалди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур воқеага изоҳ бериб, президент қарорига асосан “5-Aвтобус саройи” корхонаси филиалига қарашли 5 та Mercedes-Benz LF русумли автобуслар шаҳарда тезюрар автобусларни йўлга қўйиш учун ажратилганини маълум қилди.
“Йўловчилар тезюрар автобусни оддий автобуслардан фарқлаши учун автобуслар ташқи томондан кўк рангга бўялган. Aвтобуснинг томини ва ички қисмини бўяш зарурати бўлмагани учун улар қайта бўялмаган", — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.