Бундан ташқари, президент ва подшоҳ ҳузурида преференциал савдо, жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам, маданият ва креатив индустриялар, миллий кутубхоналар, ҳужжатлар ва архивлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ва сув ресурсларини бошқариш соҳаларида битим ҳамда ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
Иқтисодий дипломатия, тоғ-кон саноати ва геология, уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари устидан назоратни амалга ошириш, тиббий хизматлар ҳамда чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Томонлар, шунингдек, Тошкент ва Амман шаҳарлари, Самарқанд шаҳри ва Петра сайёҳлик ҳудуди ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолади.
Ўзбекистон президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.
Хабар тўлдирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.