25 ноябрдан ипотека субсидиялари учун аризалар қабул қилинади
Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
маълум қилди.
Ариза берувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаш;
- Кредит тарихи иштирокчи банклардан камида биттасининг талабларига мос бўлиши;
- Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида Ўзбекистон бўйича турар жой бўлмаслиги;
- Ўртача ойлик даромад белгиланган мезонларга мувофиқ бўлиши.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади.
Муҳим: OneID тизимида иштирокчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши керак. Акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин.