Ҳужжат саноат киберхавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни, жумладан, тоғ-кон саноати ва геология соҳаси объектлари, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг ҳимояланганлик даражасини оширишни назарда тутади. Бунда долзарб киберхавфлар ҳақидаги ахборот алмашинуви, заифликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида соҳа мутахассислари учун ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш, тажриба алмашиш, шунингдек, киберҳужумларнинг олдини олиш бўйича биргаликда иш олиб бориш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.