Тошкентда Анҳор канали бўйидаги янги сайилгоҳ 2027-йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда

Тошкентда Анҳор канали бўйидаги янги сайилгоҳ 2027-йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда


Чилонзор туманида Анҳор каналининг Бунёдкор кўчасидан Наққошлик кўчасигача бўлган 1,7 километрлик қисмида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Янги сайилгоҳни 2027 йил май ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • 3,4 километрлик велосипед ва пиёдалар йўлаклари барпо этилади;
  • каналнинг икки қирғоғини боғловчи 3 та кўприк қурилади;
  • канал бўйлаб ҳимоя панжаралари ўрнатилади;
  • 500 дан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилади.

Ҳозирга қадар каналнинг 500 метрдан ортиқ қисмида бетонлаш ишлари бажарилган. Қурилиш ишларига 100 нафарга яқин ишчи ва 12 та махсус техника жалб этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.