Андижонда уч қаватли уйнинг томида ёнғин содир бўлди

Андижонда уч қаватли уйнинг томида ёнғин содир бўлди

24 ноябрь куни Андижон шаҳридаги «Ишчилар» маҳалласида уч қаватли уйнинг томида ёнғин чиқди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин ҳақидаги хабар 12:37 да 112 хизматига келиб тушган. Қутқарувчилар ёнғинни ўчириб, бинодаги 630 квадрат метр майдонни оловдан сақлаб қолди. Ёнғин оқибатида том қисми зарар кўрган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.