Судьялар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар вакиллари Ўзбекистонда одамлар суд орқали ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилганда қандай қийинчиликларга дуч келиши ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди.
Конференцияни Европа Иттифоқи делегацияси, Буюк Британия, Германия ва Швейцария элчихоналари ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташкил этди.
Дастур Европа Иттифоқи делегацияси томонидан қўллаб-қувватланади. Унда Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши ва юридик олий таълим муассасалари ҳам иштирок этмоқда. Талабалар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўплаган маълумотларни ташкилотчилар судьялар билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
«Суд залларида фуқаролик жамияти ва жамоатчилик вакиллари орасидан холис кузатувчилар бўлиши муҳим. Улар суд жараёни қандай кечаётганини тушуниши ва кўрганларига холис баҳо бера олиши керак», — деди у.
Кузатувчилар ўзлари дахлдор бўлмаган ишлар бўйича суд мажлисларида қатнашиши мумкин. «Кузатувчилар суд жараёнига аралашмайди ва муайян суд қарори юридик жиҳатдан тўғри бўлган-бўлмаганини ҳал қилмайди. Улар олдиндан белгиланган мезонлар асосида кўрган ва эшитганларини қайд этади. Кейин бу маълумотлар бошқа кузатувлар натижалари билан биргаликда кўриб чиқилади. Масалан, кузатувчи мажлис 40 дақиқа кеч бошланганини қайд этиши мумкин. Аммо бу ҳали суд жараёни чўзилганини ёки кимнингдир ҳуқуқи бузилганини англатмайди», — дея тушунтирди ННТ раҳбари.
«Биргина кузатув фақат битта ҳолатни кўрсатади. Аммо кузатувлар кўпайганида, биз қонуниятларни кўришимиз, вақт ўтиши билан ўзгаришларни кузатишимиз ва одамлар судда қандай қийинчиликларга дуч келаётганини тушунишимиз мумкин», — деди ННТ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бу қайдларни расмий статистика, ҳуқуқий таҳлил ҳамда адвокатлар ва судга мурожаат қилаётган одамларнинг тажрибаси билан таққослаш керак. У Польшадаги Court Watch Polska ташкилотини мисол қилиб келтирди. 10 йил давомида 3000 дан ортиқ кўнгилли 40 мингдан зиёд суд мажлисида қатнашган ва бу уларга такрорланиб турадиган муаммоларни судьялар билан муҳокама қилиш учун материал берган.
«Судья ўз қарорини мустақил равишда, ўзининг ички ишончи асосида қабул қилади. Унинг олдида бир нечта эҳтимолий вариант бўлса, судья судьялик ихтиёри доирасида ҳаракат қилади. Баъзан томонлар суд қарорини олади ва суд нима сабабдан шундай хулосага келганини тушунмайди. Баъзида судья буни „Мен ўз ички ишончимдан келиб чиқиб шундай қарор қабул қилдим“, деган сўзлар билан тушунтиради. Таъкидламоқчиман: ички ишонч асосида қабул қилинган қарор судья ишни хоҳлаганича ҳал қилиши мумкинлигини англатмайди», — деди у.
Бобохонова судьялик ихтиёри тушунчасига исроиллик олим, судья ва Исроил Олий судининг собиқ раиси Аарон Барак берган таърифга мурожаат қилди. Судья бир нечта қонуний вариантдан бирини танлаши мумкин, аммо улардан бирини танлаш ҳам асосланган бўлиши керак.
«Судья нима учун айнан шу қарорга келганини иш ҳолатлари, қонун мақсади, тенглик ва мутаносиблик талабларидан келиб чиқиб кўрсатиши керак. Суд ўз қарорини қандай асослаши, ҳар бир далилга қандай баҳо бериши, томонга, фуқарога нима учун айнан шундай қарор қабул қилганини тушунтира олиши — буларнинг барчаси ҳам адолатли суд муҳокамаси ҳуқуқининг мазмунини ташкил этади», — деди у.
«Бу ҳуқуқнинг яна бир жиҳати — холислик. Судьянинг холислиги унинг томонларга бир хил муносабатда бўлишида ва улар учун тенг имкониятлар яратишида ҳам намоён бўлади», — дея хулоса қилди судья.
«Суд жараёни иштирокчиларидан ортиқча маълумотлар талаб қилинмаслиги учун давлат ахборот тизимлари билан интеграция йўлга қўйилган», — деди у.
«„Рақамли суд“ ахборот тизими Lex.uz маълумотлар базаси билан интеграция қилинган. Сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш ва суд муҳокамасининг эҳтимолий натижасини билиш мумкин», — дея тушунтирди Очилова.
Олий суд раисининг ўринбосари Малика Қаландарова фуқарога бундай прогноз нима учун кераклигини тушунтирди: «Бу асоссиз даъволар беришнинг олдини олиш, одамларнинг вақтини тежаш ва уларни ортиқча оворагарчиликдан халос қилиш учун қилинган».
Махфират Очилова суд расмий хатолар сабаб аризани қайтарадиган ҳолатларга ҳам тўхталди. Унинг сўзларига кўра, «Одил судлов — 2030» стратегияси доирасида ариза берувчига камчиликларни суднинг ўзида тузатишга ёрдам бериш таклиф этилмоқда. Бу аризаларни қайтариш ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Бундай асослар бўйича аризаларни қайтаришдан бутунлай воз кечиш таклифи ҳам муҳокама қилинмоқда.
Малика Қаландарова Олий суд ўхшаш ишлар бўйича суд амалиётидаги тафовутларни қандай бартараф этишни режалаштираётганини ҳам маълум қилди. Олий суд президиуми амалиёт шаклланган масалалар бўйича қарорларни умумлаштириб, эълон қилиб боради. «Одил судлов — 2030» стратегияси 2027 йил 1 августдан бошлаб бундай қарорлар учун прецедентларнинг очиқ реестрини жорий этишни назарда тутади.

«Ҳозир суд мажлисларини масофадан ўтказиш имконияти бор. Адвокатлар Тошкентда қолган ҳолда ҳудудлардаги одамларга ёрдам бериши, суд мажлисларида қатнашиши мумкин. Аммо менимча, жойларда одамлар муаммоларини муҳокама қилиши мумкин бўлган адвокатлар кўпроқ бўлиши керак», — дея қўшимча қилди у.
У, шунингдек, турли ҳудудлардан омбудсманга келиб тушаётган шикоятлар сонини ўша ердаги адвокатлар сони ва юридик ёрдам қанчалик очиқлиги билан таққослашни таклиф қилди. «Бу у ерда муаммолар кўпроқ дегани эмас. Эҳтимол, бу жойларда одамлар кўпроқ қўллаб-қувватланаётгандир», — деди у шикоятлар билан фаолроқ мурожаат қилаётган ҳудудлар ҳақида.
Унинг сўзларига кўра, бепул юридик ёрдамни баҳолашда иши кўп адвокат ҳар бир ишга қанча вақт ажрата олишини ҳам ҳисобга олиш муҳим.
Ева Палатова мисол тариқасида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини суд орқали баҳслашиш имконияти ва зўравонликдан жабрланганларнинг ҳимояга эришиш имкониятини келтирди. Унинг нутқида таъкидланишича, мустақил судсиз сўз ва бирлашиш эркинликларини ҳимоя қилиш қийин, айбдорларни жавобгарликка тортишсиз эса қийноқларни тақиқлаш қоғозда қолиб кетиши мумкин. Ева Палатованинг баҳосига кўра, Европа Иттифоқининг 2023−2025 йиллардаги мониторинги хулосалари Ўзбекистоннинг GSP+ да иштирок этиш учун қайта ариза топшириши учун муҳим.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги ишлар бўйича вақтинча ишончли вакили Жеймс Род-Мур таъкидлади: «Одил судловдан фойдаланиш имконияти — бу савдо ва инвестициялар масаласи ҳам. Амалдаги ва эҳтимолий Британия инвесторларидан эшитаётган асосий талаблардан бири — хорижий компаниялар учун тенг рақобат шарти сифатида ишончли, мустақил ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган одил судловдан фойдаланиш имконияти. Бу фақат тижорат низоларига эмас, умуман одил судловга тааллуқли».
«Суд-ҳуқуқ ислоҳоти — бир кунлик, бир йиллик ёки беш йиллик иш эмас. Бу ҳеч қачон тугамайдиган узлуксиз жараён», — дея қўшимча қилди Род-Мур. Унинг сўзларига кўра, асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни давом эттириш учун Ўзбекистонга маҳаллий ва халқаро мутахассисларнинг кенг доирасини жалб қилиш муҳим бўлади.
Тадбир иштирокчиларининг таклифлари конференциядан кейин ташкилотчилар тарқатишни режалаштираётган тавсияларга киритилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.