Aвтобус ТТЗ ва “Машинасозлар” метро бекатини боғлайди.
Янги Е 1 рақамли автобус ТТЗ – “Машинасозлар” метро бекати йўналишида ҳаракатланади.
Бутун йўналиш бўйлаб автобус 4 та бекатда тўхтайди:
• ТТЗ бозори;
• “Буюк Ипак йўли” метро бекати;
• Шифокорлар малакасини ошириш институти;
• Aшхобод боғи.
Йўл ҳақи 2500 сўм бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида президент янги автобус йўналишлари очилишини маълум қилган эди.
Шу тариқа, метро бекатлари билан боғланган 12 та янги автобус йўналишлари очилиши, Тошкент вилоятидан пойтахтгача бўлган 9 та асосий йўл бўйлаб тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.