Халқаро турнирда ҳамюртларимиздан ташқари Португалия, Сербия, Полша каби хорижий давлатлар, шунингдек мезбон Италия ўсмирлар терма жамоаси ҳамда Италиянинг ҳудудий клублар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ёш гандболчиларимиз турнир мобайнида жами 9та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучишди. Жумладан, вакилларимизга бироз жиддий қаршилик тақдим этилган Италия ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйинда ҳамюртларимиз 38:27 ҳисобида ғалабага эришди. Қолган барча ўйинларда ўзбекистонлик ёш гандболчилар рақибларини камида 20та тўп фарқи билан мағлуб этишган. Якунда ҳамюртларимиз «ABRUZZO CUP 2021» соҳибига айланишди.
Таъкидлаш керак, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ўзагини Республика Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчилари ташкил этишади. Бугун вакилларимиз Италия сафаридан қайтиб келишди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.