Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди!
Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.
Яна саноқли дақиқалардан сўнг 53 кг вазн тоифасида қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб борадиган Чарос Қаюмовага ҳам омад тилаб қоламиз.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.