Токио 2020 совриндори дастлаб мезбон спортчи, шундан сўнг россиялик Мансур Лорсанов, ярим финалда нидерландиялик жаҳон чемпиони Ноел ван Эндни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Ярим финалдаги ғалабадан сўнг Бобонов нидерландиялик ашаддий рақиби билан ўзаро ҳисоб-китобларини 2:3 кўринишида қисқартиб олди.
Энди ҳамюртимиз олтин медаль учун ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, россиялик Михаил Иголников билан тўқнаш келади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.