Дзюдо. Улан-Батордаги «катта дубулға»да 2та бронза медали қўлга киритилди

Дзюдо. Улан-Батордаги «катта дубулға»да 2та бронза медали қўлга киритилди

Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “катта дубулға” мусобақасида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етмоқда. Ушбу кун дастурида 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилишди.

Маълум қилганимиздек, — 73 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган жуфтликлардан бирида Обидхон Нўмонов ҳамда Шаҳрам Аҳадов тўқнаш келишди. Қўшимча дақиқагача чўзилган беллашувда Аҳадовнинг 3 та огоҳлантириш олиши Обидхонга бронза медалини тақдим қилди.

Шунингдек, икки Олимпия ўйинларида қатнашган Гулноза Матниязова учинчи ўрин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Зере Бектескизидан устун келиб, “катта дубулға” турнирларидаги медаллари сонини 3 тага етказиб олди.

Қайд этиш жоиз, ўз ғалабалари орқали Нўмонов ҳамда Матниязова Париж — 2024 Олимпия ўйинлари учун ўз ҳисобларига 500 рейтинг очкосини ёзиб қўйишди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.