Ҳамюртимиз финалда жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари ғолиби эронлик Мирҳошим Ҳуссайнийга қарши баҳс олиб борди. Шиддатли зарбалар ва кескин рақобат остида кечган баҳсда Жайсунов тажрибали рақибини мағлуб этди.
Шу тариқа, терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронзани ташкил этмоқда. Эртага баҳс олиб борадиган юртдошларимизга ҳам бугунгидек муваффақият тилаб қоламиз.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.