74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жасур Жайсунов финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз дастлаб Покистон, иккинчи даврада Хитой Таипейи вакилини, ярим финалда эса фаластинлик рақибини мағлубиятга учратди.
62 кг вазн тоифасида Феруза Содиқова ярим финалда эронлик Настаран Вализодага имкониятни бой бериб, бронза медалига сазовор бўлди.
Афсуски, 49 кг вазн тоифасида Динора Мухторова медаллар учун курашни эрта тарк этди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.