Расман: Чарльз Оливейра октябрда Ислом Махачевга қарши жанг қилади

Расман: Чарльз Оливейра октябрда Ислом Махачевга қарши жанг қилади

UFC енгил вазн тоифасида вакант титул учун жангни расман белгилади.

22 октябрь санасида Абу-Дабидаги Яс оролида UFC 280 мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Чарльз Оливейра Ислом Махачевга қарши октагонга чиқади.

Оливейра сўнгги жангида Жастин Гэтжини мағлуб этганди, аммо вазн вазн меъёрини бажара олмагани сабабли камарни вакант қолдиришга мажбур бўлганди.

Махачев эса февраль ойида Бобби Грин устидан биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.