Аввалроқ, Москвадаги жамоат транспортларида ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида Россия армиясига ёлланишга жалб қилувчи эълонлар жойлаштирилганди.
Эълонда “Россия Қуролли кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганингизда, Россия президенти фармонига мувофиқ соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин”, дейилган.
Маълум қилинишича, “Мосгортранс”дагилар ТАСС агентлигига эълонлар “Сахарово” миграция маркази раҳбарияти мурожаати асосида икки ой муддатга МЦ1, МЦ2 ва МЦ3 йўналишларидаги автобусларга жойлаштирилган бўлганини хабар қилган.
Қайд этилишича, айни вақтда хабар эфирдан олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия ҳудудида бўлган ўзбекистонликларни Россия Федерацияси қуролли кучлари сафига қўшилмасликка, можаро зоналарига бормасликка ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирган эди. Акс ҳолда улар жиноий жавобгарликка тортилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.