Ангрен нефтбазасида авария сабаб 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди

Ангрен нефтбазасида авария сабаб 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди

Сизиб чиққан бензинни аҳоли таламон қилди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ангрен нефтбазасида авария содир этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангрен нефтбазаси ҳудудида 5000м.куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган.

Натижада, сиғимда бўлган АИ — 80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20:45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида, ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14:00 да ташқарига сизиб чиққан.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.