Ўзбекистон эркаклар терма жамоасига бу сафар мезбонларнинг иккинчи жамоаси рақиблик қилади. Ушбу терма мусобақада 11-жамоа сифатида сараланган бўлиб, айни пайтда 15 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. Жадвалда 3-ўринни эгаллаб турган Арманистон эса Озарбойжон билан тўқнаш келадиган бўлди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 10-турда Парагвайга қарши дона сурадиган бўлди. Ушбу жамоа 9-турдан сўнг 10 очко билан 57-поғонани эгаллаб турибди. Парагвайликлар турнирда 67-жамоа сифатида сараланишган.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.