Боксчиларимиз Чеченистондаги мусобақага жўнаб кетишди

Боксчиларимиз Чеченистондаги мусобақага жўнаб кетишди

14-18 август кунлари Россия Федерацияси, Чеченистон Республикаси, Грозний шаҳрида Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Бугун турнирда қатнашадиган вакилларимиз Грознийга жўнаб кетишди. Терма жамоамиз Чеченистонга қуйидаги таркибда йўл олди:

— 48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
— 51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
— 54 кг: Дилшод Абдувалиев
— 57 кг: Самандар Холмуродов
— 60 кг: Дилшод Абдумуродов
— 63,5 кг: Руслан Абдуллаев
— 63,5 кг: Ғофур Тоҳиров
— 67 кг: Бахтиёр Ғофуров
— 71 кг: Камрон Турғунбоев
— 75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
— 80 кг: Жасурбек Юлдошев
— 86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Мураббийлар: Ильяс Рахимжанов, Шерзод Эшкуватов, Акмал Ҳасанов.

Содиқжон Хидиров мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.