Ҳозирча мусобақанинг ярим финал беллашувлари ортда қолди. Бугун ўтказиладиган финал баҳсларида беш нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Кун давомида Давлатбек Аъзамов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Бегали Қирғизбоев, Самандар Жалолов ва Раҳимжон Қаҳрамонов каби боксчиларимиз олтин медаль учун рингга кўтариладилар.
Аюбхон Бахтиёров, Бекзодбек Холдаров, Сардорбек Ғаниев, Элёр Жўрабоев каби боксчиларимиз мусобақани бронза медали билан тугатишди.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.