Дзюдо. Вакилларимиз учун Абу-Даби «катта дубулға» турнири ниҳоясига етди

Дзюдо. Вакилларимиз учун Абу-Даби «катта дубулға» турнири ниҳоясига етди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Абу-Даби «катта дубулға» турнири ниҳоясига етди. Бугун оғир вазн тоифасида қатнашган вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Бекмурод Олтибоев (+100 кг) иккинчи босқичда тожикистонлик Темур Раҳимовга, Отабек Тўрабоев ( — 100 кг) учинчи даврада канадалик Кайл Райсга, Ирисхон Қурбонбоева ( — 78 кг) эса илк даврада словениялик Метка Лобникка имкониятни бой берди.

Шу тариқа, жамоамиз мусобақани Диёра Келдиёрованинг ( — 52 кг) кумуш ва Шаҳрам Аҳадовнинг ( — 66 кг) бронза медаллари билан якунлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.