Тошкентда Cobalt кўприкдан сувга қулади

Тошкентда Cobalt кўприкдан сувга қулади

Маълум бўлишича, бу кўприкдан олдин ҳам машиналар қулаган. Ҳокимият энди кўприкка бетон тўсиқ қўйилишини маълум қилди.

Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Сергели тумани ҳудудига қарашли кўприкларнинг бирида машина қулаганлиги тўғрисида фотосурат тарқалди.

Тошкентда Cobalt кўприкдан сувга қулади
Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, мутасаддилар воқеа жойига бориб, ҳолат билан танишган.

Аввалроқ, бу каби воқеа содир бўлганида ҳокимлик томонидан кўприк четларига темир панжаралар ўрнатилган эди.

“Эндиликда бетон қотишмаси билан чегаралаш ишлари олиб борилишини, шунингдек, автомашинада фақат ҳайдовчи бўлганлиги ва фуқаронинг соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.