Афсуски Нодирбек ўз имкониятларидан анча паст ўйин кўрсатиб, ўтказилган 3та партиянинг барчасида ютқазиб қўйди. Абдусатторов биринчи ўйиннинг бошидаёқ фарзинидан айрилиб қолди. Бу ҳолат руҳий жиҳатдан юртдошимиз салбий таъсир қилди ва кейинга партияларда ҳам ютқазди.
Ўзбекистонлик шахматчи учинчи ўйинда ғалаба қозониб, тўқнашув тақдирини кейинги баҳсга қолдиришга жуда яқин турганди. Аммо хатолар туфайли учинчи партияда ҳам мағлуб бўлди. Шу боис, тўртинчи ўйинни ўтказишга ҳожат қолмади.
Магнус Карлсен ва Ян Немомняшчий ўртасида ўтказилган иккинчи ярим финал баҳсида россиялик шахматчи 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун эса Абдусатторов 3-ўрин учун Магнус Карлсенга қарши донаси суради.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.