Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таэквондочиларимиз таркиби аниқ бўлди

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таэквондочиларимиз таркиби аниқ бўлди

Таэквондо WТ мухлислари интиқиб кутаётганган жаҳон чемпионати яқинлашиб келмоқда. 3 йиллик танаффусдан сўнг ўтказиладиган дунё биринчилигига бу йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри 13-20 ноябрь кунлари мезбонлик қилади. Мусобақа Париж — 2024 Олимпиадаси рейтинги учун ғолибга 140 очко тақдим қилиши унга бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби мазкур чемпионатда иштирок этадиган таркибни маълум қилди. Унда Токио — 2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов, Олимпиада иштирокчилари Никита Рафалович, Светлана Осипова каби номдор спортчилар қаторида янги номларни ҳам учратиш мумкин. Жамоанинг тўлиқ таркиби қуйидагича:

— 54 кг: Жаҳонгир Худойберидев
— 58 кг: Амир Тўраев
— 63 кг: Нияз Пулатов
— 68 кг: Улуғбек Рашитов
— 74 кг: Жасур Жайсунов
— 80 кг: Шуҳрат Салаев
— 87 кг: Никита Рафалович
+87 кг: Марат Мавлонов

— 46 кг: Зуҳра Тожиматова
— 49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова
— 53 кг: Ситора Эргашева
— 57 кг: Мадина Мирбзалова
— 62 кг: Феруза Содиқова
— 67 кг: Озода Собиржонова
— 73 кг: Саодат Алиева
+73 кг: Светлана Осипова

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.