3-ўрин учун ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов классик шахматнинг амалдаги чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди. 1-баҳсда вақт ҳисобида ғалабани бой бераётган Нодирбек, ўйин тугашига 5 сония қолган вазиятда сенсацион тактик юриш қилиб, Карлсенни шов-шувли тарзда таслим этди.
Афсуски, қолган 3 та партияда мағлубиятга учраган Нодирбек Абдусатторов турнирни 4-ўринда якунлади. Мазкур ўрин учун Абдусатторов 40 минг АҚШ долларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, chess.com сайти маълумотига кўра, онлан рейтингда Магнус Карлсен 2856 очко билан 1-ўринда бормоқда. Август ойида эълон қилинган рейтингда 64- ўринда қайд этилган ёш гроссмейстер (GM) Нодирбек Абдусатторов эса 30- октябрь ҳолатига кўра, 2713 очко тўплаган ҳолда 32-ўринга кўтарилган.
Чемпионлик учун кураш АҚШлик Ҳикару Накамура ҳамда россиялик Ян Непомняший ўртасида муросасиз ўтди. Асосий 4 та партия 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади. 15 дақиқалик экстратаймда АҚШ вакили Ҳикару Накамура ғалаба қозониб, умумий мукофот жамғармаси 400 000 доллари бўлган «Fischer Random World Chempionship 2022» турнирининг ғолиби бўлди. Непомняший чемпионлик учун 150 минг долларни қўлга киритди.
Раҳмиддин Шерматов
31-октябрь, Тегу, Жанубий Корея
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.