Бокс. Абдумалик Халаков ишончли ғалабани қўлга киритди

Бокс. Абдумалик Халаков ишончли ғалабани қўлга киритди

Иорданияда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Абдумалик Халаков ўзининг иккинчи жангини ўтказди. 57 кило вазнда спортчимизга бу сафар ироқлик Жасим Анвар Муҳаммад рақиблик қилди.

Бўй ва қўлларининг узунлиги жиҳатдан устунлик ҳамюртимиз томонида бўлди. Бундан ташқари, Абдумалик услуб бўйича рақиблар учун жуда ноқулай боксчи. Бу ҳолатлар жангда ўз аксини топди ва Халаков мутлақ ғалабага эришди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:25).

Шу тариқа, Халаков чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.