Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Жалилов қозоғистонлик спортчига ютқазди

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Жалилов қозоғистонлик спортчига ютқазди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бошланган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Дастур доирасида 5 нафар спортчимизнинг рингга кўтарилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 3 нафари ўз жангларини ўтказишди.

51 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов таиландлик Панмот Титисанга қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0.

Икки нафар ҳамюртимиз эса, афсуски, имкониятни бой бериб қўйишди. — 71 кг вазнли боксчимиз Ҳавасбек Асадуллаев илк босқичда мўғулистонлик Бямба-Ердене Отгонбаатарга қарши рингга кўтарилди 2:3 ҳисобида ютқазди. Асадуллаев учун мазкур жанг Осиё чемпионатидаги дебют эди.

Шунингдек, 48 кг вазнли Асилбек Жалилов илк жангини қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши ўтказди ва мағлубиятга учради — 0:5. Шу тариқа, мусобақадаги Ўзбекистон — Қозоғистон тўқнашувида ҳисоб тенглашди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.