Санъат дарғаси — Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Санъат дарғаси — Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.