Жонсиз сурат ҳам заминимиз тафтини ҳис қилдира олади: “The Times” фототанловида Ўзбекистон ҳақидаги сурат 2-ўринни эгаллади

Жонсиз сурат ҳам заминимиз тафтини ҳис қилдира олади: “The Times” фототанловида Ўзбекистон ҳақидаги сурат 2-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 10 апрель куни “The Times” газетаси томонидан ўтказиладиган “Big Shot” ҳафталик фототанловида ўзбекистонлик Бекзат Жеэнбеков кадрга муҳрлаган “Кошинлар устида” сурати эътироф этилди.

Расмда Бухородаги Улуғбек мадрасаси олдида ўтирган аёл тасвирланган.

Танловда биринчи ўринни Ҳиндистоннинг Нангвон шаҳрида Холи байрамини нишонлаётган аёл акс этган маҳаллий сурат билан Марк Левитин эгаллади. Ушбу танлов “Hurtigruten Expeditions” мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маълумот учун: “The Times” – Буюк Британиядаги кундалик газета, дунёдаги энг машҳур газеталардан бири бўлиб, у 1785 йилдан бери чоп этиб келинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.