Ипакчилик ва қоракўлчилик бўйича айрим солиқ имтиёзлари муддати узайтирилади

Ипакчилик ва қоракўлчилик бўйича айрим солиқ имтиёзлари муддати узайтирилади

Президентимизнинг 27.04.2022-yildagi ПҚ — 224-сон қарори билан ипакчилик ва қоракўлчилик соҳасига тақдим этилган айрим солиқ имтиёзлари муддатларини узайтириш белгиланди.

Хусусан:

Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахсларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш имтиёзи 01.01.2023-йилдан 01.01.2026-йилга қадар узайтирилади.

Мазкур имтиёз 04.12.2018-йилдаги ПҚ — 4047-сон Президент қарори билан 01.01.2023 йилгача тақдим этилган эди;

Қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ер солиғи ставкасини 2018 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолиш муддати 01.01.2026-йилгача узайтирилади.

Ушбу преференция 14.03.2018-йилдаги ПҚ — 3603-сон Президент қарори билан 01.01.02023-йилгача белгиланган эди.

Қарорда мазкур ўзгаришлардан келиб чиқиб Солиқ кодексига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.