Шолғомнинг катталиги бир қучоқ келади. Деҳқон буни қандай етиштирганини айтиб берди.
Бандихон туманидаги «Бағрикенг» маҳалласида яшайдиган Бахтиёр Муҳаммадиев томорқасининг бир қисмига ўтган йил яхши ниятлар билан шолғом уруғи сепган эди. Ўттиз йилдан буён 50 сотих томорқасида оила аъзолари билан деҳқончилик қилиб келаётган соҳибкор ҳосилни йиғиб бошлаганида бир донаси бир қучоқ келадиган шолғомга дуч келди.
«Турмуш ўртоғим билан ҳар йили томорқада маҳсулот етиштирамиз. Ҳали бунақанги ҳосил олмаганмиз. Бир донасининг оғирлиги етти килограммдан ошмоқда. Таъми ҳам мазали», дейди Бахтиёр Муҳаммадиев.-
Тажрибали соҳибкорнинг яна қўшимча қилишича, шолғом етиштиришда ҳеч қандай минерал ўғит ёки махсус дорилардан фойдаланмаган. Шолғом уруғини бозордан сотиб олиб, томорқасига сепгач, уни меҳр билан парвариш қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.