Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча сув таъминотидан узилади

Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча сув таъминотидан узилади

Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудларда метро қурилиши сабабли ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади.

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудлар метро қурилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.

Маълум қилинишича, сув таъминотидаги узилишга Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиши жараёнида тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабаб бўлган.

Шу сабабли Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманидаги йирик саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани бўйича

“Дарё бўйи”,

“Файзли”, “Жалоир”,

“Қипчоқ”,

“Суғдиёна”,

“Софдил”,

“Ўзгариш”,

“Ҳабибий”,

“Меҳригиё”,

“Янги Сергели”,

“Эзгулик”,

“Мададкор”,

“Зийнат”,

“Иттифоқ”,

“Нилуфар”,

“Бунёдобод” маҳаллаларида.

Йирик саноат корхоналари, жумладан: “Рерсi” заводи, “Мўтабар” ун заводи, Ғишт заводи, Керамика заводи, Божхона омбори, ОБД қозонхонаси.

Мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида.

Янгиҳаёт тумани бўйича:

“Қипчоқ”,

“Йўлдош”,

“Ал-Фарғоний”,

“Виқор”,

“Олчазор”,

“Дўстлик”,

“Чортоқ”,

“Чароғон”,

“Тошкент”,

“Ибрат”,

“Иқбол”,

“Ҳумо”,

“Янги Умид”,

“Ёрқин хаёт”,

“Марҳамат” маҳаллаларида.

Хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан: 37-сонли полклиника, 1-сонли туғруқ комплекси, Тери таносили шифохонаси, Ўликхона, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти биноси, Нон ишлаб чиқариш корхонаси, 12-сонли автобус саройи, кўтарма насос станцияси, “Грин парк” боғи, “Эврика” болалар боғчаси, металл заводи.

Қайд этилишича, ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.