Jazeera Airways Ал-Қувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Jazeera Airways Ал-Қувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Ал-Қувайт – Самарқанд – Ал-Қувайт йўналиши бўйича илк парвоз шу йилнинг 1 март куни амалга оширилади.

Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди, дея хабар бермоқда Uzbеkistan airports матбуот хизмати.

Унга кўра, Ал-Қувайт – Самарқанд – Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз жорий йилнинг 1 март кунига мўлжалланган.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта – чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта – душанба, сешанба ва шанба кунлари, Қувайтдан Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Жазеэра Аирwайс Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган. Арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.