Uzbekistan Airways баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда

Uzbekistan Airways баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда

Авиакомпания жорий йилнинг баҳор ва ёз ойлари учун парвозлар жадвалини тасдиқлади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил 26 мартдан жорий йилнинг 28 октябрига қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёзги навигация даврида авиакомпания машҳур сайёҳлик йўналишларига парвозлар сонини кўпайтиради, шунингдек, йўналишлар тармоғини кенгайтиради.

Ушбу мавсум даврида 70 дан ортиқ йўналиш бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан Урганч ва Нукусга парвозлар кунига 2 марта, Бухорога эса 1 марта амалга оширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон пойтахтидан Қаршига ҳафтада 2 марта, Термиз ва Самарқандга 6 марта, Фарғона водийси бўйлаб: Наманганга – 2, Фарғонага – 3 ва Андижонга ҳам икки мартадан авиақатновлар бажарилади.

Истанбул, Дубай, Рига, Москва, Олмаота, Остона, Душанбе, Бишкек, Баку, Минск, Деҳли, Лондон, Сеул, Куала-Лумпур ва бошқа шаҳарларга халқаро авиақатновлар анъанавий тарзда Тошкентдан амалга оширилади.

Қайд этилишича, мазкур баҳор-ёз мавсумида авиакомпания 70 та йўналишда парвоз қилади, жумладан, Россиянинг 40 та, МДҲ давлатлари ва узоқ хориждаги шаҳарларга 30 та йўналиш бўйича. Янги мавсумда авиакомпания Нью-Йорк, Франкфурт, Рига, Тел-Авив, Баку, Тбилиси каби халқаро йўналишларда авиақатновлар сонини оширмоқда. Қишки жадвалга нисбатан Истанбулга мунтазам рейслар сони кўпайтирилади.

Баҳор-ёз мавсумидан бошлаб авиакомпания Милан, Париж, Россия шаҳарларидан Оренбург, Нижневартовск, Омск, Нижний Новгородга парвозларни амалга ошира бошлайди.

«Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, шунингдек, UzAirways мобиль иловаси, Uzbekistan Airways sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилинг», - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.