Бу биноларда яшовчи фуқаролар ҳаётини хавф остига қўйган ҳуқуқбузарлар билан профилактик суҳбат ўтказилди. 15 кун ичида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмаса, улар жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани «Лабзак» даҳаси 1-а уйда текширув ўтказилган. Аниқланишича, бинонинг ертўласи тегишли талабларни бузган ҳолда ўзгартирилган. Фуқаро лойиҳа ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда бинонинг таянч деворлари ҳамда коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартирган.
9 қаватли мазкур уйнинг биринчи қаватида истиқомат қилувчи мулкдор умумфойдаланишдаги ертўлага кириш учун уйнинг ичидан плита деворларини бузган ҳолда зинапоя ўрнатганлиги маълум бўлди. Кўп қаватли уйнинг ички ва ертўла қисмида ўзбошимчалик билан таянч ва таянч бўлмаган деворлар тамомила олиб ташланган. Шунингдек, уйдаги дераза-ромларнинг пастки қисмидаги таянч деворлар ҳам бузилган ва устунли соябон (навес) ўрнатилган.
Инспекция томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига қайтариш бўйича топшириқ берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.